Бугун ТДТУ Олмалиқ филиали Энергетика ва машинасозлик факультети талабалари ўртасида беш ташаббус йўналиши доирасида стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Стол тенниси чаққонлик ва тезкорликни талаб этувчи спорт тури бўлиб, шуғулланувчи инсонга доимий тетиклик бахш этади.
Спорт турларининг кенг тарғиб этилиши ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этишда муҳим жараён ҳисобланади.